UZ

Сўнгги янгиликлар

22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  1 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  56 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  7 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  1 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  79 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  69 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  8 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  14 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  2 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  8 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  32 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  7 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  2

Биринчи лига. Бугун яна иккита ўйин бўлиб ўтади Янгиликлар

Биринчи лига. Бугун яна иккита ўйин бўлиб ўтади

Иккинчи босқичнинг 1-тур ўйинлари бугун ҳам давом эттирилади. Тошкент жамоалари ўз майдонида воҳа клубларини меҳмон қилади.

Хўш, бўлажак баҳслар олдидан кимнинг имконияти юқорироқ? Қуйида шу ҳақда икки оғиз.

“Оқ-тепа” – “Хоразм”. Имкониятлар 70х30
Ҳакамлар
: Э. Турсунов (Бухоро), Ш. Файзиев (Жиззах), Ш. Қаюмов (Жиззах)
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).

Мазкур баҳсда “Оқ-тепа” сўзсиз фаворит дея оламиз. Таркиб ва тайёргарлик жиҳатдан тошкентликлар бугунги рақибидан бир бош устун. Бизнингча урганчликлар тўғри ўйинга етиб келади. Агар шундай бўлса, йўл азоби футболчиларда чарчоқ аломатларини келтириб чиқариши табиий. Ильдар Сакаев давралар оралиғида таркибни маҳоратли ва иқтидорли футболчилар эвазига кучайтириб олди. Элитага чиқишга асосий давогарлардан бири сифатида эътироф этилаётган “Оқ-тепа”нинг бугунги учрашувда ғалабага бўлган имконияти юқори. Қолаверса бу жамоа ўз майдонида ўйнашини инобатга олсак, бу уларга қўл келиши турган гап. Аммо Вали Султонов ҳам имкон қадар сафардан очко билан қайтишга уриниб кўриши табиий. Баъзида тажрибали ўйинчиларга эга бўлган клубларнинг ўйини чиқмай қолади. “Оқ-тепа” билан шундай холат юз беришини ҳеч ким кафолатлаб бера олмаса керак. Шуниси аниқроқ-ки, учрашув қизиқарли ўтади.

“НБУ-Осиё” – “Машъал-2”. Имкониятлар 50х50
Ҳакамлар:
И. Гармашов (Тошкент), Р. Толибжонов (Фарғона), Э. Турсунов (Наманган)
Назоратчи: М. Шарипов (Бухоро).

Пойтахтдаги мазкур учрашув ҳам қизиқарли кечиши кутилмоқда. Ҳар икки жамоа учун ҳам бу синов дейиш мумкин. Мавсум бошида “Банкирлар”ни қабул қилиб олган Руфат Акрамхўжаев ёшларни кашф этишга бел боғлаган. Вақт ўтган сайин мураббий тажрибали футболчилар ёрдамида ёшларни юзага чиқармоқда дейиш мумкин. “Машъал-2” устози Дилшод Андаев ҳам бир неча йиллардан буён асосан ёшлар билан ишлаб келмоқда. Шу боис бугун майдонда кескин кураш кечса ажаб эмас. Томонларнинг ғалабага бўлган имкониятини эса тенг баҳоладик. Қолганини ўйин кўрсатади.
 
“Пахтакор-2” – “Ғиждувон” учрашуви эртага бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика