

"Ньюкасл" жамоаси "Суонси" устидан йирик ғалабани расмийлаштирди. Жамоа сўнгги еттита ўйинда атига бир очко тўплаганди. Бенитез ушбу ёқимсиз серияга якун ясади ва ўзининг янги жамоаси билан дастлабки ғалабасини қўлга киритди.
Рафаэль Бенитез март ойининг бошларида "Ньюкасл" бошқарувини ўз қўлига олганди.



