UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Вальядолид" 0:0 (Матнли трансляция)  1 00:14"Манчестер Юнайтед" Кьезани ижарага олишни истаган  0 23:55Испания. "Атлетико" сафарда "Уэска"ни мағлуб эта олмади  3 23:48ОЧЛ. "Персеполис" - "Пахтакор" 2:0 (матнли трансляция)  776 23:44Англия ЛК. "Брайтон" - "Манчестер Юнайтед" 0:1 (матнли трансляция)  4 23:43"Металлург" – "Андижон" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ   1 23:39Англия Лига Кубоги. "Ньюкасл" пенальтилар сериясида ғалабага эришиб, чорак финалга чиқди  0 23:32Испания. "Реал" - "Вальядолид". Асосий таркиблар маълум!  10 23:03Англия Лига Кубоги. "Брайтон" - "Манчестер Юнайтед". Ван де Бек асосий таркибда!  12 22:55А Серия. "Интер" сафарда "Беневенто"га 5та гол урди  5 22:46Германия Суперкубоги. "Бавария" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  5 22:26Расман: "Милан" футболчиси "Лион"га ўтди  1 22:17Англия ЛК. "Бернли" - "Манчестер Сити". Асосий таркиблар маълум!  0 22:17Шомуродовнинг "Женоа"га ўтиши хавф остида қолмоқда: "Верона" ва "Фиорентина" "Ростов"га мурожаат билан чиқди   61 22:10Olamsport: Чимаев нима учун Макгрегорни жангга чорлаганини айтди, Бектемирнинг жанги тасдиқланди  0

Беларусь. "Энергетик-БГУ" сўнгги дақиқада ғалабани қўлга киритди Янгиликлар

Беларусь. "Энергетик-БГУ" сўнгги дақиқада ғалабани қўлга киритди

Беларусь Олий лигасининг 10-тури доирасида “Энергетик-БГУ” сафарда “Ислочь”га қарши тўқнаш келди.

Ислочь – Энергетик-БГУ 1:2

20.30, «Трактор»

Гол: Яхшибоев (13-пен, 0:1), Биток (27-пен, 1:1), Юдчиц (90+2, 1:2)

Ислочь – Хаткевич, Карпович, Концевой, Папуш, Стивен, Мельник, Цвейба, Патоцкий, Янушкевич, Янсане, Холодинский (Некрашевич, 82)

Энергетик-БГУ – Лесько, Мавату, Юдчиц, Мирошников, Свирепа, Бакич (Атеменг, 71), Носко, Яхшибоев, Умаров (Гирс, 78), Шкурдюк, Мусаханян (Совпель, 46).

Огоҳлантириш: Яхшибоев (59), Цвейба (69), Холодинский (81), Свирепа (90).

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!!! "Энергетик-БГУ" ғалабали сериясини давом эттирмоқда!!! Жамоа ушбу мавсумдаги еттинчи ғалабасини ўз ҳисобига қўшиб қўйиб, турнир жадвалидаги 2-поғонани сақлаб қолди.

90+2. ГООООООООООООООЛЛЛЛ!!!! ЮДЧИЦЦЦЦЦЦЦЦЦЦ!!!! Унинг кучли ва аниқ зарбасини рақиб посбони қайтара олмади, у шунчаки вазиятни қараб қолди!!! 1:2!

90. Ўйин якунланиш арафасида "Ислочь" вакилларида стандарт вазият. Бу паллада ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди.

86. "Энергетик-БГУ"нинг узоқ вақт давом этган ҳужуми Гирснинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

83. ЗАРБАААААААА!!!! Гирснинг суперпасидан кейин Носко рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб бориб, 5 метрдан ноаниқ зарба йўллади...

82. ЗАРБАААААААА!!!! Мельникнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Леско ушлаб олди.

81. Юрак бир товонга тушди. Холодинский БГУ жарима майдончасида йиқилганида бош ҳакам хуштагини чалди. Шарҳловчилар эса пенальти деб бақириб юборишди. Аммо Холодинский симуляция учун сариқ карточка ишлаб олди ва алмаштирилди.

80. Яхшибоев жаримадан тўпни дарвоза ёнига узатганди. Зарба кучлилик қилди ва тўп майдондан ташқарига чиқиб кетди.

78. Умаров ўйиндан олинди. Унинг ўрнига Гирс майдонга тушди.

77. УХХХХХХХ!!!! Атеменг ўўнг қанотдан ҳужумга ўтиб кетди ва хаводан тўпни Яхшибоевга оширди. Жасур бир ҳаракати билан икки рақибини алдаб ўтди ва зарба беришга келганида учинчи ҳимоячи ҳам пайдо бўлди ва тўпни қайтариб юборди.

75. Лисовски бурчакдан тўпни ўйинга киритганди. БГУ футболчилари тўпни осонлик билан қайтаришди

71. Умаровнинг зарбаси ноаниқ кетди.

69. Яхшибоев ўнг қанотда тўпни қабул қилиб олди, уни рақиби ушлаб қолди. Жасур ўйинни давом эттирганида вазият янада хавфлироқ кўриниш оларди. Бироқ у тўхтаб қолди ва рақибига сариқ карточка берилди.

66. Карповичнинг бурчакдан узатган тўпи хавфли кўриниш олди. Тўпга Янсане сакраганди. Аммо дарвозабон тўпга пешвоз чиқди.

63. Умаровнинг чиройли пасидан кейин Юдчиц ўнг қанотдан ҳужумга ўтиб кетди. Унинг дарвоза ёнига узатган пасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

59. "Ислочь"дан тезкор қарши ҳужум. 3га 2 ҳолати юзага келганди. Карлович тўпни Янсанега оширганди. Аммо ҳимоячилар вазиятни бартараф этишди. Бу паллада кўп гапиргани учун Яхшибоев огоҳлантириш ишлаб олди.

57. Ҳакамлар хатоликка йўл қўйишди. Носко тўпни майдонда сақлаб қолганди. Ҳужум ўткирлашаётганди. Бироқ ҳакамлар тўпни чиқиб кетган деб ҳисоблашди.

55. ЗАРБААААААА!!! Янсаненинг яқин масофадан берган зарбасини Леско қайтарди.

54. ЭХХХХХ!!!! Яхшибоевнинг тўп узатишидан кейин Хаткевич тўпга чиқишда хатоликка йўл қўйди, натижада Носко тўпни боши билан Шкурдюкка узатиб берди. Артём бир метрдан аниқ зарба йўллай олмади.

52. Янсане БГУ жарима майдончаси ичида тўп билан пайдо бўлди ва посбон билан бирга бир ҳолатга чиқиб кетиши мумкин эди. Аммо Носко вазиятни бартараф этди.

51. ЗАРБАААААААААА!!!! Папушнинг жаримадан йўллаган зарбасини Леско қийинчилик билан қайтарди!

50. Носко ўз жарима майдончаси яқинида қоидани бузди. Мезбонларда қулай имконият!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

1-бўлим якунланди. Ҳозирча ўйинда ҳам ҳисобда ҳам тенглик.

45+1. БГУ ҳужумга ўтганди. Мавату оффсайд ҳолатида қолиб кетди.

45. Бироз зерикарли ўтган ўйиннинг 1-бўлимига 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

42. Жамоалар шошилишмаяпти. Улар биринчи бўлим тезроқ тугашига қарши эмас...

39. "Ислочь" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Лекин Янсаненинг қанотдан ҳаволатиб узатган пасини БГУ посбони ушлаб олди.

35. Хавфли зарбаааааа!!! Маватунинг қанотдан узатган пасига Бакич боши билан зарба йўллади, тўп дарвозанинг устидан ўтиб кетди.

33. Марказда Мусаханянни йиқитишди. Умуман олганда сўнгги дақиқаларда БГУ вакилларида кичик устунлик бор. Бироқ бу территориал устунликдан фойда бўлмаяпти.

30. Умаровнинг узатган ажойиб пасига Носко боши билан зарба берганди. Хаткевич тўпни осонлик билан ушлаб олди.

27. ГОЛ! Битокнинг тепган тўпи йўналишини посбон топди, бироқ қайтара олмади. Ҳисоб тенглашди.

26. Пенальти! Биток йиқитилди... Юдчиц қоидани бузди. Ҳакам пенальти белгилашда иккилангани ҳам йўқ...

23. Яхшибоев яна ажойиб вазиятни кўкка чиқарди. Рақиб хатосидан кейин тўпни эгаллаб олган Жасур дарвозабон билан бирга бир ҳолатга чиқиб борди, бироқ алдай олмади. Натижада тўп йўқотилди. Ўтган ўйинда ҳам Жасур шу каби вазиятга эга бўлганди, бироқ ўшанда унинг зарбасини посбон қайтарганди.

21. Юдчиц ажойиб техникаси билан рақиб дарвозаси ёнигача етиб келганди. Бироқ сўнгги пасда у адашди. Яхшибоев эса бурчакдан дарвозани нишонга олиб кўрди.

19. БГУ рақибини қамал ҳолатига олган. Гарчи меҳмон бўлишига қарамасдан стадионда ўз уйидагидек ўйнамоқда жамоа.

16. Ўйиннинг умумий картинасига қарасак, айни дамда Умаров жамоанинг асосий фигураси бўлиб турибди. Барча ҳужумлар у орқали ташкил қилинмоқда. БГУ ҳимояда хатоликка йўл қўймаяпти.

13. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! ЯХШИБОЕВ ҲИСОБНИ ОЧДИ!!! 0:1!!

12. ПЕНАЛЬТИИИИИИИИИ!!!! Бакични йиқитишди!!! Яхшибоев тўп олдида!

10. Ўйин марказга кўчди. Ҳозирча "Энергетик-БГУ" ҳужумга ўтишга шайланмоқда.

8. ЗАРБАААААААААА! Битокнинг бу сафарги зарбаси дарвозанинг устунини титратди. Тўп ерга тушиб, майдонга қайтди. Ўйин қизғин тус олмоқда!

6. Бурчакдан узатилган тўпга баланд бўйли Янушкевич боши билан зарба йўллаганди. Аммо тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.

5. Энди эса меҳмон жамоа вакилларидан ҳужум. Буниси хавфлироқ бўлди. Умаровнинг ўнг қанотдан ҳаволатиб узатган пасига рақиб посбони қўлининг учи билан тегди. Яхшибоев эса тўпни тўхтатишда хатоликка йўл қўйди ва тўп майдондан ташқарига чиқиб кетди. 

3. Ўйиндаги илк ҳужумга ўхшаш ҳужум мезбонлар томонидан ташкил қилинди. Битокнинг БГУ дарвозаси ёнида кесиб узатган пасини Носко қайтарди. Акс ҳолда тўп оқ кийимли футболчига бориб тушарди ва бўш қолган дарвоза ишғол қилинарди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Айни дамда Беларусь чемпионати мадҳияси янграмоқда.

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда. 

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика