Амирбек Бакаев Беларуснинг бошқа бир клубига ўтди

Administrator
25 фев 2025
Футболчи "Энергетик-БГУ" клубини тарк этди.

Собиқ футболчи Улуғбек Бакаевнинг ўғли Амирбек Бакаев Беларуснинг "Слуцк-2024" клубига ўтди. Амирбек янги клуби билан 2025 йилнинг охирига қадар шартнома имзолади. 

Маълумот учун, Амирбек Бакаев "Энергетик-БГУ" сафида 54 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 7 та ассист қайд этган.

Айни дамда "Слуцк-2024" клуби Беларусь чемпионатида тўққизинчи ўринда бормоқда.


AdministratorМуаллиф
Манба: https://vk.com/sfc.slutsk