UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44"Манчестер Сити" ҳимоячиси ва ярим ҳимоячиси "Эвертон"га ўтиши мумкиин  0 14:31Ҳожиакбар Алижонов "Пахтакор"да қолди: Янги шартнома 2027 йил якунигача  0 14:10"Хоразм" собиқ посбони, МТЖ собиқ ҳимоячиси ва "Қизилқум" ярим ҳимоячиси — "Каттақўрғон"нинг янги футболчилари  0 13:49САфарда "Нефтчи" Грузия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди + Исломбек Исмоиловдан интервью  0 13:35"Арал" назорат учрашувида "Каттақўрғон"дан устун келди  0 13:35"У асабимга тегяпти!" Руни МЮнинг соч олдирмаётган машҳур мухлисини танқид қилди  1 13:20Исломбек Исмоилов: "Перица қишдаги охирги трансфер"  0 13:08"Андижон" бош директори: "Биз тасодифий эмас, аниқ таҳлил асосида трансфер қиламиз"   1 12:35Винисиус ўзининг ресторанида "Реал" футболчиларини меҳмон қилди  1 12:25Бугун "Динамо" Арманистоннинг 13 карра чемпионига қарши ўйнайди  1 11:15Арбелоа "Реал"да футболчилар "диктатураси"дан азият чекмоқда  9 10:55Роберто Де Дзерби "Марсель"ни тарк этишга қарор қилди  2 10:25ОЧЛ-2. "Пахтакор" собиқ футболчисининг дубли жамоасига ғалаба келтирди  6 10:04"Қизилқум" ярим ҳимоячиси Максим Шацких жамоасида  0 09:40"Реал" афсоналари "Барселона" юлдузларини мағлуб этди  7

Раҳмат сенга, "Энергетик-БГУ" Янгиликлар

Раҳмат сенга, "Энергетик-БГУ"

Ҳозирги кунда ҳамма Абдуқодир Ҳусановнинг дунёнинг гранд клубига ўтишини кутмоқда.

"Ланс"га ўтишида ва шу даражага чиқишида Беларуснинг "Энергетик БГУ" клуби ва у ердаги мураббийларнинг меҳнатини ҳеч ким эслаётгани йўқ.

18 ёшли футболчининг келажагига ишонч билдириб асосий таркибга қўшишган мураббийлар олдинни кўра олишларини исботлашди.




Умуман олганда "Энергетик БГУ" ҳақида кўп илиқ фикрлар билдириш мумкин.

1.Пандемия вақтида Жасурбек Яхшибоевнинг ўйинларини деярли бутун дунё томоша қилди ва ўзига бўлган ишончни қайтара олган Яхшибоев кейинроқ "Сантиаго Бернабеу"да "Реал"га гол урганди.




2. Бир йил давомида Украинада футбол ўйнамаган Бобир Абдихолиқовга ишонч билдирилди. Бобир ўша бир йил ичида Беларусдаги деярли барча индивидуал совринларни ютди. Икки йилдан буён ўз клублари билан мамлакат чемпиони бўлмоқда.




3. "Пахтакор" захирасида қолиб кетаётган Рустам Турдимуродов "Энергетик"да ижарада ўйнади. Тўғри ҳужумчи Беларус клубида умуман гол ура олмади. Лекин футболчи сифатида ўса олганини 2024 йил "Андижон"да кўрсата олди ва мавсум давомида 9 та гол уришга эришди. "Андижон"нинг асосий ҳужумчиси бўлиб олди. Июнь ойида ҳам энг яхши футболчи, ҳам энг чиройли гол муаллифига айланди. Бир йил аввал ўз уйидан узоқда, бегона мамлакатда гол ура олмай, сабр қилиб меҳнат қилишда давом этган Рустам бу йил мамлакат кубогини қўлга киритди.




Қисқа қилиб айтганда, раҳмат сенга "Энергетик БГУ"!

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика