UZ

Сўнгги янгиликлар

21:34Футзал. Олий лиганинг 5-тур баҳсларига старт берилди  0 21:01"Қўқон-1912" икки 20 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олди  1 20:44Неймар ва "Ал Ҳилол" шартномани бекор қилишни хоҳлаяпти, аммо бразилиялик 65 млн. доллардан воз кечмоқчи эмас  5 19:59Карло Анчелотти мавсум охирида кетади  13 19:33Эшитдик-да! Суперлиганинг 16-жамоаси аниқ бўлди   40 19:19"Сурхон" ўртоқлик ўйинида "Железничар" билан муроса кўчасини танлади  0 18:59Эрон чемпионати. "Истиқлол" ўз майдонида аутсайдер "Шамс Азар Қазвин"га имкониятни бой берди, Машарипов жароҳат олди  7 18:27"Қўқон-1912" навбатдаги йиғин учун Тожикистонга етиб борди  2 18:05"Наполи" "Ювентус" сардорини ўз сафига қўшиб олади  0 17:28Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Хоразм" нурсиз дурангга имзо чекди  2 16:53"Астон Вилла" ҳимоячиси "Фенербахче"га йўл олади  1 16:25Маъносиз йиғин  30 16:00Дортмунднинг "Боруссия" вингери инглиз грандлари нигоҳида  1 15:34"Зенит" Бразилия термаси ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олади  2 15:15Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритган учрашув галереяси   0

Бахтиёр Ашурматов: "Рамзий терма жамоадан ўрин олишимда футболчилар ва мухлисларнинг ҳиссаси катта" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Рамзий терма жамоадан ўрин олишимда футболчилар ва мухлисларнинг ҳиссаси катта"

4-турда ўз майдонида Насафни қабул қилган "Навбаҳор" рақиб устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб мухлисларга ўзига хос сюрприз тақдим этди.
Очиғини айтганда кўпчилик шу куни "Насаф"нинг Наманганда камида дуранг натижаси билан қайтишини таҳмин қилганди. Аммо футболда тахминлар ҳамиша ўзини оқлайвермаслигини Бахтиёр Ашурматов шогирдлари амалда исботлади. Мазкур ортда қолган тур рамзий терма жамоасида эса бош мураббийликка айнан лочинлар устози муносиб кўрилди.

- Албатта championat.asia сайтининг ушбу лойихани йўлга қуйгани мақсадга мувофиқ бўлди. Сабаби бу эътибор нафақат мухлислар балки футболчи ва биз каби мураббийларни ҳам янада яхшироқ натижа кўрсатишимизга ундайди. Сайтни мунтазам равишда кузатиб келаман.

- Олдинги тур якунларига кўра кимлар рамзий терма жамоадан ўрин олганидан хам хабарим бор. Менинг 4-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олишимда албатта жамоамнинг "Насаф" устидан қозонган ғалабаси муҳим ўрин тутди. Ўзбекистоннинг энг кучли клубларидан бирини мағлубиятга учратиб, мухлисларимизга қувонч улашганимиздан жуда мамнунман. Қолаверса "СА"нинг тур рамзий терма жамоасидан ўрин олганидан ҳам хурсанд бўлдим. Очиғини айтганда, ушбу турдаги ғалабамиздан кейин рамзий терма жамоага киришимни ҳаёлдан ўтказганим рост. Лекин бунга тўлиқ ишонмагандим. Чунки бу борада бошқа клуб мураббийлари ҳам номзодлик қилиши мумкин эди. Хусусан сафарда "Олмалиқ" билан дуранг қайд этган "Андижон" бош мураббийи Азамат Абдураимов ҳам тур рамзий терма жамоага кириши мумкин эди.

- Бундай эътибордан хурсандман. Албатта тур рамзий терма жамоага киришимда жамоамдаги футболчилар ва ашаддий мухлисларимизнинг ҳиссаси катта деб ўйлайман. Айниқса шу куни ғалаба учун бор кучини бериб ўйнаган йигитларимизга миннатдорчилик билдириб қоламан.

- Қолаверса 4-тур рамзий терма жамоасидан "Навбаҳор"нинг икки ўйинчиси  Юрий Рижко ва Алишер Маҳмудовнинг ҳам ўрин олгани мени қувонтирди.

- Келгуси баҳсларда ҳам ашаддий ишқибозларимизни мана шундай ғалабалар билан хурсад этишга бор кучни сарфлаймиз.


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика