UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  0 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  0 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  0 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  5 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  2 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  15 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2

Бахтиёр Ашурматов: «Дарвозабон бўлса сизлар топиб беринглар» Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: «Дарвозабон бўлса сизлар топиб беринглар»

Кеча "Навбаҳор" Ўзбекистоннинг 23 ёшгача бўлган терма жамоаси билан назорат учрашувини ўтказиб йирик 1:5 ҳисобида доғда қолди.
Учрашувдан аввалроқ Бахтиёр Ашурматов билан боғланиб, айрим саволлар билан мурожаат қилдим.

Келинг, ундан аввал кечаги ўйин ҳақида икки оғиз тўхталиб ўтсам. Барча билдики, жамоамиз у қадар кучли бўлмаган терма жамоа томонидан «янчиб» ташланди. Ҳайратланарлиси шундаки, йиғилганига 3 кун бўлган янги терма жамоамиз қарийб 20 кундан бери жиддий тайёргарлик кўраётган жамоани йирик ҳисобда этди, зўр-а? Лекин масаланинг яна айрим томонлари борки, мағлубият қайсидир маънода ўринлидек, туюлади. Хусусан, кечаги ўйиндан бир кун аввал ҳам «Навбаҳор» ўртоқлик учрашувини ўтказганди. Балки ўйинчилар жисмонан тиклана олишмагандир? Шунингдек, Ашурматовнинг жамоа билан бирга эмаслиги ўйинга таъсир қилаётгандир? Ҳар ҳолда, унинг ёрдамчилари юқори савиядаги мураббийлар эмас. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам терманинг ёш таркиби «Навбаҳор»ни бунчалик осонлик билан мағлуб этмаслиги лозим эди.


- Бахтиёр ака, мухлисларимизни биринчи галда таркибдаги ўзгаришлар қизиқтиради. Шу ҳақда тўхталиб ўтсангиз.
- Хабарингиз бўлса керак, сафимизга Дилшод Жабборов, Алишер Саматов, Бобур Акбаров, Акбар Саттаев, Руслан Качур ва Александр Каблашлар қўшилди. Юқоридаги уч ўйинчи билан битим тузилган бўлса, қолганлар кўрикда. Ҳозирча уларнинг тақдири номаълум. Легионерлар маҳаллий ўйинчилардан устун саналсагина, улар жамоада қолишади.

- Таркибга янги ўйинчилар қўшилиши мумкинми?
- Биз таркибда кўришни истаган футболчилар ўз жамоалари билан шартномага эгалар. Ўз навбатида ҳеч кимга керак бўлмаган футболчилар бизга ҳам керак эмас.

- Айни пайтда терма жамоа билан биргамисиз ёки «Навбаҳор» йиғинида ҳам иштирок этяпсизми?
- Айни дамда терма жамоа ихтиёридаман. «Навбаҳор»да эса машғулотларни ёрдамчиларим - Зоҳид Нурматов, Мустафо Байрамов ва Сергей Захарецкийлар олиб боришмоқда. Терма жамоанинг йиғини 29 июль куни ниҳоясига етади. Шундан сўнг, жамоамга қайтаман.

- Мухлисларимиз жамоага янги дарвозабон келишини исташмоқда

- Юқорида айтганимдек, биз хоҳлаган ўйинчиларнинг ўз жамоалари билан келишувлари бор. Тимур Жўраев «Локомотив» билан бирга бўлса, Мурод Зуҳуров «Бунёдкор»да. Дарвозабон бўлса, сизлар топиб беринглар...



Улуғбек АБДУЛЛАЕВ
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика