UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09Ҳакамлар маркази раҳбари лавозимидан озод этилди  1 16:50Қозоғистон Черчесовга имконият берадиган бўлди  1 16:10"Реал" либосларини "Депортива Минера" кийиниш хонасидан ўғирлаб кетишди  0 15:29Расман: "Нефтчи"дан бомба трансфер!  25 15:21Расман: "Нефтчи"дан навбатдаги трансфер!  2 15:02"Бу менинг сўнгги Жаҳон чемпионатим бўлиши мумкин, охирги имконият..."  2 14:31"Барселона" Ольмо ва Викторни вақтинча рўйхатдан ўтказиши мумкин  2 14:02"Сурхон" бугун Туркияга учиб кетади, таркиб ҳам маълум  3 13:26"Милан" Рэшфорд борасида МЮга таклиф жўнатди  1 12:55Расман: Русланбек Жиянов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  10 12:30Ярим финал! "Тоттенхэм" - "Ливерпуль" ўйини олдидан   0 12:00Расман: "Ал Иттиҳод" футболчиси Топ-5га қайтди  1 11:21Аёллар футзали. Ўзбекистон назорат учрашувида Хитойга мағлуб бўлди  0 11:11"Сўғдиёна"нинг янги легионери: "Олдимда икки танлов бор эди: ё ҳозир, ё ҳеч қачон. Клубга пул учун келмадим"  3 10:54Неймар Роналдунинг гапларини тасдиқлади  33

Бахтиёр Ашурматов: "Бу учрашувда менга бироз ноқулай бўлди" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Бу учрашувда менга бироз ноқулай бўлди"

Кеча ЖАР стадионида 1991, 1992 ҳамда 1993 йилларда туғилган ўйинчилардан иборат Осиё ўйинларига борадиган терма жамоамиз "Навбаҳор" билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Беллашувдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ёрдамчи мураббийи, шу билан бирга "Навбаҳор" бош мураббийи ҳисобланган Бахтиёр Ашурматовни суҳбатга чорладик.

- Очиғи, бу учрашувда менга бироз ноқулай бўлди. Чунки, ҳар иккала жамоада ҳам фаолият олиб бораман. Шунинг учун ҳам 90 дақиқа давомида майдонда ҳеч ким жароҳат олмаслигига умид қилиб ўтирдим. Агар “Навбаҳор” бошқа жамоа билан беллашганда йигитларга якка курашларда умуман ютқазмаслик учун “қаттиқроқ” ўйнашларини талаб қилган бўлардим.

Бу “Навбаҳор” учун керакли баҳс бўлди. Мағлубиятга қандайдир вазиятларни бахона қилиб келтирмоқчи эмасман. Тўғри, иккинчи бўлимда бутунлай бошқа таркиб тушгани ҳам ўйинга бироз таъсир қилди. Терма жамоа билан ўртоқлик ўйинида “Навбаҳор” таркибида жами бўлиб 23 нафар футболчи майдонга тушди, легионерларнинг ҳаракатларини ҳам кузатдик.

Умумий олганда ўйин томошабоп бўлди, стадионга келганлар ҳам зерикиб қолишмади. Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди, иккинчи бўлим эса терма жамоа устунлигида ўтди. Терма жамоада ўз ёшидаги энг яхшилар саралаб олинганини ҳам унутмаслик лозим.

Терма жамоа мураббийларидан бири сифатида ғалабадан ҳурсанд бўлган бўлсам, “Навбаҳор” бош мураббийи сифатида жамоам мағлубиятидан кайфиятим тушиб кетди. Бу ўйин жамоамиз учун ҳали кўп иш қилишимиз ва ўз устимизда тўхтовсиз ишлашимиз кераклигини кўрсатиб берди, - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Ашурматов.

- “Навбаҳор” таркибида ҳаракат қилган украиналик икки легионер Каблаш ҳамда Качурнинг клубдаги келажаги нима бўлади?
- Ростини айтсам менда Качур яхшироқ таассурот қолдирмоқда. Легионер ҳужумчи махаллий ўйинчиларимиздан устун бўлиши керак. Агентлик қилувчи дўстларим бир нечта хорижлик ҳужумчиларни тавсия этишди, лекин уларнинг нархи қимматлиги учун ҳам жамоага олиб кела олмаймиз. Иккинчи даврада катта пул сарфлаб, кейин қийналиб қолишни истамаймиз. Бир сўз билан айтганда бир кун билан яшамоқчи эмасмиз. Шахбоз Эркинов жароҳат олган, Абдумалик Абдуллаев эса тиббий кўрикдан ўта олмади. Шунинг учун ҳам ҳозир ҳужумчи излаяпмиз. Абдумалик даволанмоқда, чемпионат ўйинлари бошланишидан олдин яна бир марта тиббий кўрикдан ўтади ва шифокорлар рухсат беришса, иккинчи даврада ўйнайди. Шу кунларда эса даволанаётганлиги боис машғулотларда иштирок этмаяпти. Бу ҳужумчининг иккинчи давранинг бошланишига тайёр бўла олмаслигини билдиради. Шунинг учун ҳам кўп эҳтимол билан легионерлардан бири олиб қоламиз.

- “Навбаҳор” машғулотларида қатнашяпсизми?
- Терма жамоада Миржалол Қосимовга ёрдам бераётганлигим учун клуб машғулотларида иштирок эта олмаяпман. Чунки, машғулотлар бир вақтда ўтказилади. Ёрдамчиларим Зохид Нурматов, Мустафо Байрамов ва Захарецкийлар йигитларни иккинчи даврага тайёрлашмоқда. Мен телефон орқали айрим кўрсатмаларни бериб бораяпман.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика