“Бавария” ҳимоячиси жароҳат олди, у “Челси”га қарши жавоб баҳсини ўтказиб юбориши мумкин

Eldor Akmurzayev
26 июл 2020, 19:30
Мюнхенликлар аъзоси Бенжамен Павар бугун ўтказилган машгъулотлар вақтида жароҳатланди, дея хабар беради клуб матбуот хизмати.

Манбага кўра, фулбек чап оёгъини шикастлаб олган. У 3 ҳафтагача майдонга туша олмаслиги мумкин. Павар катта эҳтимол билан ЕЧЛ 1/8 финали доирасида “Челси”га қарши 8 август куни ўтадиган жавоб баҳсини ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, Лондондаги баҳсда “Бавария” 3:0 ҳисобида зафар қучганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: fcbayern.com