Бартомеу Вальвердени ҳайдамоқчи эмас, директорлар кенгаши истеъфо талаб қилмоқда
		
		29 май 2019 15:05
        Янгиликлар	
	 
				 
				Бартомеу Вальвердени ҳайдамоқчи эмас, директорлар кенгаши истеъфо талаб қилмоқда
"Барселона" раҳбариятида жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальверденинг клубдаги келажаги борасида келишмовчилик пайдо бўлди.
			Маълумотларга кўра, кўк-анорранглилар президенти Хосеп Мария Бартомеу мутахассисни жамоада сақлаб қолмоқчи ва мавсумдаги муваффақиятсизликларда уни айбдор деб ҳисобламаяпти. Яқиндагина томонлар 2020 йилгача бўлган битим имзолашган эди ва Бартомеу мутахассисни камида шу муддатгача сақлаб қолмоқчи.
"Барселона" директорлар кенгаши эса бунга қарши. Уларнинг фикрича, мураббийлик жойида жамоага ўзгаришлар керак. Шу сабабли директорлар кенгаши Вальверденинг истеъфосини талаб қилмоқда. Раҳбарлар Бартомеуга босим ўтказишмоқда, бироқ клуб президенти ўз фикрини ўзгартирмаяпти.
Вальверде 2017 йилдан бери "Барселона"ни бошқаради.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар