UZ

Сўнгги янгиликлар

12:43Игорь Сергеев: "Бухороликларга тушкунликка тушмасликларини тилайман. Буни ҳаёт, буни футбол дейдилар"  0 12:26Владимир Назаров: "Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди"  0 12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  1 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  4 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  7 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  18 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  8 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  21

“Барселона”га аламли тарзда мағлуб бўлган Рафаэль Бенитес матбуот анжуманида нималар деди? Янгиликлар

“Барселона”га аламли тарзда мағлуб бўлган Рафаэль Бенитес матбуот анжуманида нималар деди?

“Сельта” бош мураббийи Рафаэль Бенитес “Барселона”дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз майдонинг барча чизиқларида яхши ҳаракат қилдик ва кўплаб яхши имкониятларга эга бўлдик. Шунингдек, аввалги иккита учрашувида 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган “Барселона”га қарши яхши ҳимояландик.

Уларда “Реал Мадрид”дагидек ажойиб футболчилар бор. Мана нима учун биз ўтган баҳсда сўнгги дақиқаларда бурчакдан гол ўтказиб юбордик ва мана нима учун бугун сўнгги дақиқаларда аламли мағлубиятни қабул қилдик. Улар жуда кучли.

Менимча, “Барселона” ва “Реал Мадрид” Ла Лига чемпионлиги учун баҳс олиб боришади. Улар сўнгги турларгача чемпионлик учун курашади”,-деди Рафаэль Бенитес.

Эслатиб ўтамиз, Виго жамоаси кеча 81 дақиқага қадар 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, 3:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика