

Маълумотларга кўра, Каталония клуби аввал қишки харидларга шубҳа билан қарар эди, аммо "Вильяновенсе" билан Испания Кубогидаги дуранг шубҳаларни тарқатиб юборди. Ўша учрашувда "Барселона" таркибида жамоанинг асосий футболчилари жуда кам эди, аммо каталонияликларнинг ўйин даражаси мухлисларни ранжитди.
Олдинроқ "Барселона" бош мураббийи Луис Энрике ўз жамоаси таркибида "Сельта" ҳужумчиси Нолитони кўрмоқчи эканлигини маълум қилган.



