

28 ёшли футболчининг инглиз жамоаси билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади.
"Тоттенхэм"да ҳимоячи билан шартномани автоматик тарзда бир йилга узайтириш имконияти бор, бироқ ҳимоя чизиғида кадрлар етишмовчилигига дуч келган Каталония клуби футболчи учун курашади. "Барселона"нинг икки марказий ҳимоячиси Самуэль Юмтити ва Томас Вермален жароҳат сабабли бир неча ҳафтага сафдан чиқишди.
Алдервейрелд жорий мавсум "шпорлар" сафида АПЛнинг 7та учрашувида майдонга тушди.



