

Каталония клуби қишки трансферлар ойнасида ҳимоячи Жуниор Фирпони сота олса, Гарсияни харид қилиши мумкин.
24 ёшли Фирпо жорий мавсум "Барселона" таркибида 8та ўйинда майдонга тушди ва 1та ассист қайд этди, унинг трансфер нархи 14 миллион еврога баҳоланмоқда.
Гарсия эса анчадан бери Каталонияга қайтишни хоҳлайди. "Барселона" тарбияланувчиси уйига қайтмоқчи, аммо унинг "Манчестер Сити" билан шартномаси яна 6 ойга амал қилади.



