"Барселона" МЮдаги нишони борасидаги ҳолатни кузатиб бормоқда

Mirjalol Normatov
23 сен 2018, 17:40
"Барселона" ҳали ҳам "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг трансферидан воз кечганича йўқ.

Mirror хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" 25 ёшли хавбекнинг барча ўйинларини диққатлик билан кузатиб бормоқда. Испания чемпиони футболчи 100 млн еврога арзиши ёки арзимаслигини билиб олишмоқчи.

Бу мавсумда Погба "Юнайтед" таркибида 7 ўйин ўтказиб, 4 гол урди ва 2 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mirror