"Барселона" Мадридда ғолиб

Narzulla Saydullayev
26 фев 2017, 22:10
Испания чемпионати доирасидаги "Атлетико" – "Барселона" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 26-дақиқасида Антуан Гризманнинг кучли зарбасидан сўнг Тер Штеген тўпни қайтарди. 34-дақиқада ҳам Тер Штеген рақиб ҳужумини тўхтатди.

38-дақиқада Мессининг 21 метрлардан йўллаган кучли зарбасидан сўнг Ян Облак ўзини кўрсатди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

64-дақиқада ҳисоби очилди. Суареснинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди, Рафинья эса қайтган тўпни дарвозага йўллади - 0:1. Орадан кўп ўтмай жарима тўпидан сўнг Годин боши билан гол уриб ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

85-дақиқада Суареснинг пасидан сўнг Месси иккинчи ҳаракат билан гол урди - 1:2.

Шу тариқа, "Барселона" Мадридда ғалаба қозонди.


Испания чемпионати

Атлетико – Барселона 1:2
26 февраль, 20.15, «Висенте Кальдерон»

Голлар: 0:1 – 64 Рафинья, 1:1 – 70 Годин, 1:2 – 86 Месси.

Атлетико – Облак, Савич, Филипе Луис, Врсалько, Годин, Габи, Сауль, Коке, Феррейра Карраско (Торрес, 68), Гризманн, Гамейро (Корреа, 72).
Барселона –   тер Стеген, Умтити, Пике, Матье (Динь, 77), Серджи Роберто (Андре Гомеш, 85), Рафинья, Бускетс, Иньеста (Ракитич, 71), Неймар, Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Бускетс (55), Сауль (56), Савич (65), Габи (73), Корреа (74), Месси (82).


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›