

"The Sun" хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" раҳбарияти 27 ёшли футболчини "Виссел Кобе" таркибига ўтиб кетган Андрес Иньестанинг ўрнига олиб келиши мумкин.
Гюндоган 2016 йилда Дортмунднинг "Боруссия"сидан "Манчестер Сити"га кўчиб ўтганди. Якунланган мавсумда у АПЛнинг 30 учрашувида қатнашиб, 4 гол киритди.



