

"Барселона" франциялик ҳимоячини 25 миллион еврога сотишга тайёр. Гельзенкирхенликлар у билан ижара шартномасини узайтиришлари мумкин, аммо Тодибони тўлиқ сотиб олишолмаяпти.
Футболчига қизиқаётганлар орасида "Милан", "Байер", "Уотфорд", "Саутгемптон" ва "Монако" клублари бор.
20 ёшли Тодибо жорий мавсум "Шальке" таркибида умумий 7та ўйинда майдонга тушди. Унинг "Барса" билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



