UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40Испаниянинг 2-лигасидаги клуб "Реал"ни енгиш борасида "Боруссия"га ўз ёрдамини таклиф қилди  2 02:04Европа лигаси. "Байер"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади, финалдаги рақиб — "Аталанта"  27 01:27“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди  0 01:03Саудия чемпионати. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдирди, Роналду гол урди  1 00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0 00:08Саудия клуби Каземиро учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:49Моуринью қачон мураббийлик фаолиятини якунлашини айтди  1 23:22"Реал Мадрид"ни ЕЧЛ финалига Анчелоттининг ўғли олиб чиқди  19 22:44Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Россияга қарши ўйнайди  0 22:31Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Ривожланиш кубогидаги иштирокини ғалаба билан бошлади  7 22:01Микола Шевченко: "Машъал" фонида ёш болалардек кўринмадик"  1 21:44Асрор Алиқулов: "Ҳисоб 2:0 бўлганида ҳам курашишда давом этардик"  0 21:30Муҳсин Низомиддинов: "Учрашув давомида 30-40 дақиқа футбол ўйнадик, холос"  5 21:16Анвар Бердиев: "Футболчи ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тута билиши керак"  2 20:53Про лига. "Машъал" "Дўстлик" майдонида ғалаба қозонди  1

"Барселона" "Челси" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда Янгиликлар

"Барселона" "Челси" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Футболчи Испанияга кўчиб ўтиши мумкин.

"Барселона" мавсум охирида шартномаси тугайдиган Маркос Алонсонинг ўрнига футболчилар қидирмоқда. "Diario Sport" хабарига кўра, "Челси" футболчиси Ян Матсен "кўк-анорранглилар"нинг эътиборини тортди.

"Барселона" Алекс Бальдени ҳимоянинг чап қаноти учун идеал ўйинчи деб ҳисоблайди, бироқ клуб бу позицияда икки футболчи бўлишини истайди.

Каталонияликлар ижара асосида "Леванте"да тўп тепаётган Алекс Вальени қайтариш ҳақида ўйламоқда, бироқ бошқа вариантларни ҳам изламоқда. Улардан бири Матсеннинг имзоланиши.

21 ёшли футболчининг "Челси" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига этади. Лондон клуби ҳимоячига мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаганига қарамай, шартномани узайтиришни таклиф қилган. Қайд этилишича, "Барселона" скаутлари Матсенни бир неча йиллан бери кузатиб келишади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика