"Барселона" "Бавария"нинг Араухо борасидаги иккита таклифини рад этди

Sherzod Nurmatov
1 мар 2024, 19:11
"Бавария" қишда икки марта "Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухонинг трансферини расмийлаштиришга уринди.

Бу ҳақда "Mundo Deportivo" хабар берди.

Музокараларда мюнхенликлар бош мураббийи Томас Тухель иштирок этди.

Аввалига мюнхенликлар уругвайлик футболчини 70 миллион евро ва қўшимча 20 миллион евролик бонус эвазига сотиб олмоқчи бўлди, бироқ каталонияликлар бунга рози бўлишмади. Бунинг ортидан 80 миллион евро ва 10 миллионлик бонус таклиф қилинди, аммо "Барса" яна рад жавоб олди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›