

"Агар улар биз 5 йил олдингидек жамоа эмасмиз дейишса, мен айтишим мумкинки, ҳозирги "Бавария" 20 йил олдингидан кўра анча заиф.
"Бавария"нинг ҳозирги таркибидаги футболчиларни келажакда кимдир эслашига қаттиқ шубҳа қиламан.
"Барселона"нинг уч хил мухлислари бор: пессимистлар, яъни ёмон нарсаларни кўрадиганлар, улар президентлик сайловларида таъсир кўрсатади деб "Барса"нинг ютқазишини хоҳлашади. Мен учун бу гуруҳ - "Барса"нинг мухлислари эмас.
Яна бир гуруҳ борки, мен ўзимни улар орасида деб ҳисоблайман. Бу ғалабага ишонадиганлар гуруҳи", - дейди Гаспар.



