Балотеллининг кейинги клуби қайси бўлиши деярли аниқ
22 сен 2020 21:25
Янгиликлар
Балотеллининг кейинги клуби қайси бўлиши деярли аниқ
“Брешия” форварди Марио Балотелли жорий трансфер ойнасида клубини ўзгартиради.
La Gazzetta dello Sport манбасига кўра, футболчининг агенти Мино Райола мижозининг хизматларини “Женоа”га таклиф этган. Ҳозирда музокаралар бошлангани айтилмоқда.
30 ёшли Марио “Брешия” раҳбарияти билан жанжаллашиб қолган. Аввалроқ, ОАВ орқали томонлар ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилиши мумкинлиги хабар қилинганди.
“Женоа” италиялик ҳужумчи билан 1+1 кўринишида битим тузмоқчи. Балотелли “Брешия” сафида А Серияда 19 ўйинда қатнашиб, 5 та гол уришга эришган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар