Бакари Санья: "Жуда кўп вазиятларда ҳакамлар "Манчестер Сити" фойдасига пенальти қўймайди"
16 янв 2016 16:10
Янгиликлар
Бакари Санья: "Жуда кўп вазиятларда ҳакамлар "Манчестер Сити" фойдасига пенальти қўймайди"
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Бакари Санья Англия чемпионатидаги ҳакамлик ҳақида фикр билдирди.
"Пенальти беришмаётгани биринчи маротаба эмас. Аввалига жим турдик, аммо "Эвертон"га қарши баҳсда Стерлинг юз берган вазият биринчи маротаба эмас. "Лестер" билан ўйинда Агуэрога ишлатилган қўполлик учун пенальти қўйишмади.
Жамоамизга нисбатан ноҳақлик бу, нега бундай қилишаётганини билмайман. Ҳакамлар ҳам одам, уларнинг хато қилишга ҳаққи бор, лекин бу нарса биз билан жуда кўп содир бўляпти.
Қоида бузишса биз нима қилайлик? Айтганча, бизнинг дарвозамиз томон ўйлаб ҳам ўтирмай пенальти белгилашади. Аммо бизга йўқ" - дейди Санья.
Фикрлар