Баҳодир Акрамов: "Сен урмасанг, сенга уришади"
11 апр 2016 11:17
Янгиликлар
Баҳодир Акрамов: "Сен урмасанг, сенга уришади"
"Қўқон-1912" - "Бухоро" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар вакили Баҳодир Акрамов ўз фикрларини билдирди.
"Тўғриси "Бухоро" билан ўйинда қўлдан кеганича ҳаракат қилдик, омадимиз келмади. Яхши вазиятлар яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. "Сен урмасанг, сенга уришади" деган мақол бор. Қарши ҳужумга ўтган вазиятда ўзим ҳам тепсам бўларди, лекин Отабек Ҳайдаров қулайроқ жойда тургани учун тўпни унга узатгандим. Ўша вазиятда гол бўлганида ўйин буткул бошқача бўларди. Иккинчи бўлимда мени нега алмаштиришганини билмадим, бу мураббийнинг қарори. Янги кучни тушириш учун мени алмаштиришди деб ўйлайман. Ютқаздик, буни ўзгартириб бўлмайди. Насиб қилса кейинги баҳсларда ижобий натижага ҳаракат қиламиз", - дейди Баҳодир Акрамов.
"Қўқон-1912" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар