UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:54"Персеполис" — "Алуминиум Арак". Таркиблар маълум  0 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:56"Милан" — "Сассуоло". Таркиблар маълум  1 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  7 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  3 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  1 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  5 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  1 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  18 11:13Россияга қарши учрашув учун терма жамоамизнинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  10 10:48Салоҳ: "Эй худо, кетма-кет иккинчи ҳафтами? Йўқ, йўқ..."  2 10:20"Қизилқум" дарвозасида ўзгаришлар содир бўлди  1 09:52"Ҳаракатлар сўзлардан кўра баландроқ гапиради". Слот Салоҳ билан бўлган можародан кейинги ўйини ҳақидаги фикри  2

Баҳодир Аҳмедов: "Гуруҳда фаворит Ўзбекистон. Лекин ҳаммасини ўйинларимиз кўрсатади" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Гуруҳда фаворит Ўзбекистон. Лекин ҳаммасини ўйинларимиз кўрсатади"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси яқинда бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида Осиё чемпионатидаги рақибларини билиб олди.

Биз бу борада терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик. 


Футзал. 27 сентябрда бошланадиган Осиё Кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Тожикистон ва Туркманистон билан бир гуруҳдан жой олди


"Қуръа натижаларини ёмон демаган бўлардим. Ҳозирда Осиёда кучсиз рақиб йўқ. Барча жамоа ўзига яраша кучга эга.  Гуруҳимиздаги Туркманистон, Тожикистон ҳам яхши ўйин кўрсатмоқда. Осиё чемпионатида кутилмаган вазиятлар, натижалар рўй бериши мумкин. Бунга аввал ҳам гувоҳ бўлганмиз. Шундай экан, ҳар бир ўйинга жиддий қараш керак. Гуруҳда бизни фаворит сифатида кўрсатишмоқда. Лекин ҳаммасини ўйинларимиз кўрсатади. 

Ўзбекистон кубоги учрашувлари якунлангач йигитларга бироз дам бериб, тайёргарликни бошлаймиз. Ўртоқлик учрашувларига рақиблар гаплашиляпти. Биласиз, ёзда бу жараён қишга нисбатан қийинроқ. Чунки бу пайтда кўпчилик дам олади. ФИФА кунлари бўлмайди. 

Қувайт, Таиланд терма жамоаларини ҳам кузатмоқдамиз. Ўзимизнинг, уларнинг янги ўйинларини кўриб таҳлил қиламиз. Унумаслик керакки, футзалда ҳамма нарса бўлиши мумкин",- дейди Баҳодир Аҳмедов

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича 17-Осиё Кубоги 27 сентябрдан 8 октябрга қадар Кувайтда бўлиб ўтади. Ўзбекистон "Б" гуруҳида Баҳрайн ҳамда қўшни давлатлар Тожикистон ва Туркманистон билан куч синашади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика