"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди

Alisher Ostonov
14 дек 2025
"Брентфорд" форварди Игор Тьяго фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин.

24 ёшли бразилиялик футболчини "Тоттенхем" ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Брентфорд" раҳбарияти жамоа етакчисини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

"Шпорлар" бу қишда бунча пул тўлашга тайёр эмас ва ҳужумчини ижарага олишга ҳаракат қилади. "Асаларилар" эса ижарага олишдан манфаатдор эмас.

2025/2026 йилги мавсумда Тиаго 16 та жангда қатнашиб, 12 та гол урган. Бразилиялик ва инглиз клуби ўртасидаги шартнома 2029 йилнинг ёзида якунига этади. "Transfermarkt" портали Игорнинг бозор нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.



Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Caught Offside