"Қизилқум" дарвозасида ўзгаришлар содир бўлди

Khoja
14 дек 2025
"Қизилқум"нинг асосий дарвозабони Санжар Қувватов Навоий жамоасини тарк этган.

 Якунланган мавсум ОКМК да ўтказган Ҳумоюншоҳ Сайётов эса "Қизилқум" сафига қайтган. Бу ҳақда Нарзулла Сайдуллаев маълум қилди.

Санжар Қувватов ўтган мавсум "Қизилқум" сафида 30 та баҳсда майдонга тушиб, 12 та баҳсда ўз дарвозасини дахлсизлигини сақлаб қолган.

Сайётовнинг ҳисобида эса 4 та ўйин бор ва уларнинг биттасида "нол"га турган.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia