Роналду дунёнинг машҳур фильмида роль ўйнайди
13 дек 2025 08:00
Янгиликлар
Роналду дунёнинг машҳур фильмида роль ўйнайди
"Ал-Насср" ва Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду "Форсаж" франшизасининг янги фильмида роль ўйнаши мумкин.
Бу ҳақда актёр Вин Дизел ижтимоий тармоқларда эълон қилди.
"Ҳамма мендан уни "Форсаж" фильмида роль ўйнашини сўраган эди... Айтишим керакки, бу албатта содир бўлади. Биз унга фильмда иштирок этиши учун алоҳида рол ёздик", деб ёзди Дизел ижтимоий тармоқларда ўзи ва Роналдунинг сурати жойлаб.
Аввалроқ "Форсаж" франшизасининг охиргиси бўлиши кутилаётган 11-қисми 2026 йилда чиқарилиши ҳақида хабар берилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар