

Суперлига
26-тур
"Локомотив" – ОКМК 1:2
Тошкент. “Локомотив” стадиони. 15:00
Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов пенальти 11’ – Азиз Холмуродов (Иван Пешич) 1’, Сияваш Ҳақназарий (Али Абдураҳмонов) 90’
Бош ҳакам: Найим Қосимов
Ёрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибаев, Акмал Ғиёсов
Захира ҳаками: Тўрабек Суюнов
VAR: Жасур Мухторов
AVAR: Шоҳруҳ Мақсудов
Назоратчи: Ҳаким Саидқасимов
Комиссар: Шоҳруҳ Саид
"Локомотив": 1.Алексей Козлов, 8.Билол Туплиев (,7.Қувонч Абраев, 71), 11.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 15.Александp Шушняр, 17.Сардор Мирзаев, 18.Олександр Кучеренко, 22.Суннатилла Поёнов, 23.Диёржон Туропов (70.Муҳаммадали Реимов, 80), 33.Олег Зотеев, 45.Йован Нишич, 99.Жасур Яхшибоев (10.Шодиёр Шодибоев, 71).
Захира: 12.Никита Шевченко, 9.Суҳроб Нуруллоев, 14.Николай Иванов, 27.Озодбек Ўктамов, 41.Бобур Абдужабборов, 61.Нурлан Ибраимов.
ОКМК: 23.Ҳамидулло Абдунабиев, 4.Миржамол Қосимов (86.Сияваш Ҳақназарий, 65), 5.Гиорги Папава, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 8.Абубакр Ризо Турдиалиев (7.Дилшод Аҳмадалиев, 65), 9.Азиз Холмуродов (17.Нодир Абдураззоқов, 65), 10.Асад Собиржонов (21.Хазрат Турсунқулов, 85), 19.Аҳмадулло Муқумжонов, 28.Арихиро Сентоку, 44.Аброр Каримов, 77.Иван Пешич.
Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 11.Али Абдураҳмонов, 22.Саидафзалхон Ахроров, 27.Урош Койич, 30.Аброр Саримсоқов.
Огоҳлантиришлар: Абубакр Ризо Турдиалиев (60), Гиорги Папава (88), Сардор Мирзаев (90+1).
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90+5. VAR вазиятни ўрганиб чиқди ва пенальти йўқ.
90+3. Шодибоев Ўлмасалиев билан тўқнашувдан кейин йиқилди, “темирйўлчилар” пенальти талаб қилмоқда.
90+1. Сардор Мирзаев эътироз учун огоҳлантирилди.
90. Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
90. ГОЛ! Абдураҳмоновнинг пасидан кейин Ҳақназарий чап оёқда зарба йўллаб, дарвозани ишғол этди — 1:2!
89. “Локомотив”да 2 та алмаштириш: Нишич ўрнига Иванов, Мирзаев ўрнига Нуруллоев баҳсга қўшилди.
88. Тўпни қўли билан ўйнаган Гиорги Папава огоҳлантирилди.
88. Ууух! Муқумжоновнинг кучли зарбасини Козлов бартараф этди.
85. ОКМКда алмаштириш: Собиржонов ўрнига Турсунқулов ўйинни тугатиб қўяди.
83. Зарба! Мирзаевнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди.
80. “Локомотив”да ўзгариш: Туропов ўрнига Реимов майдонга тушди.
79. Зарбааа! Пешичнинг ҳаволатиб ошириб берган тўпини Абдураззоқов бош билан дарвозага йўналтирди, сал ноаниқ.
76. Уууух! Сардор Мирзаевнинг бурчак зарбасидан йўллаган зарбасидан кейин Абдунабиев уни катта қийинчилик билан қайтарди, тўп йўл-йўлакай устунга хам тегди. Даҳшат!
74. Муқумжоновнинг қанотдан узатган пасидан кейин тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.
73. Фабио Каннаваро штаби учрашувни стадионда кузатмоқда.
71. “Локомотив”да 2 та алмаштириш: Яхшибоев ўрнига Шодибоев, Туплиев ўрнига Абраев баҳсни давом эттиради.
69. Абдураззоқов майдон марказига яқин ҳудудда Зотеевни итариб юборди.
65. ОКМКда 3 та ўзгариш: Турдиалиев ўрнига Аҳмадалиев, Қосимов ўрнига Ҳақназарий, Холмуродов ўрнига Абдураззоқов туширилди.
64. Зарбаа! Қосимовнинг жарима зарбаси орқали йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади.
62. Зарбаа! Қосимовнинг кучли зарбасидан кейин Кучеренко тўпни боши билан майдон ташқарисига чиқариб юборди, у тўп дарвоза томон ўтмаслигига ҳисса қўшди.
60. Турдиалиев Туплиевга нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточка олди.
58. Собиржоновнинг чап қанотдан нариги қанотга узатган пасидан кейин тўп Турдиалиевга бормади ва майдонни тарк этди.
55. Холмуродов олдинга интилиб йиқилиб тушди, аммо ҳакам ҳеч нарса йўқлигини билдирди.
52. Зотеевнинг Яхшибоев томон узатмаси сал муваффақиятсиз чиқиб қолди, натижада тўп майдонни тарк этди.
50. Зарба! Собиржоновнинг олисдан ерлатиб йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
49. Абдухолиқов - Мирзаев - Яхшибоев комбинацияси ҳимоячиларнинг сергаклиги туфайли якун топди.
46. Иккинчи тайм бошланди!
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб тенг. Танаффус!
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.
45. Яхшибоевнинг жарима зарбасидан ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин Абдунабиев тўпни илиб олди.
42. Турдиалиев Туплиевга нисбатан қоидани бузди.
40. Зарба! Дастлаб Туплиевнинг яхши ўйланган паси ўтмади, кейин зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
35. Ууух! Мирзаевнинг пасидан сўнг Туплиев дарвозабонни алдаб ўтди, аммо бурчакка қараб кетиб қолди. Яхши вазият эди.
30. Ууух! Абдухолиқовнинг қулай пасидан сўнг Яхшибоев бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, дарвозабонни алдаб ўтмоқчи бўлди, бироқ Абдунабиев бунга йўл қўймади. Даҳшат!
28. Зарба! Яхшибоевнинг зарбаси анча кучли, аммо ноаниқ чиқди.
27. Майдон марказида Собиржонов Зотеевни очиқчасига йиқитди.
24. Зарбаа! Туплиевнинг пасидан сўнг Поёнов хавфли зарба йўллади, ҳимоячи Ўлмасалиев жамоасини қутқариб қолди.
23. Зарба! Сентокунинг чап оёқда берган зарбасига аниқлик етишмади.
20. Қосимовнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпи майдон ташқарисига чиқиб кетди.
19. Зарба! Нишичнинг олисдан берган зарбасидан кейин Абдунабиев тўпни эгаллаб олди.
18. Зарба! Зотеевнинг пасидан сўнг Мирзаев зарба берди, Абдунабиев ўз ўрнида!
16. Ууух! Поёновнинг пасидан сўнг Абдухолиқов бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, ноаниқ зарбага муаллифлик қилди
16. Сентокунинг қанотдан тривела услубидаги пасига Козлов эга чиқди.
14. Қосимовнинг қанотдан ошириб берган тўпини Кучеренко узоқлаштирди.
11. ГОЛ! Темурхўжа Абдухолиқов пенальти орқали ҳисобни тенглаштирди — 1:1!
9. Холмуродов Мирзаевга нисбатан қоидани бузгани учун пенальти белгиланди.
5. Зарба! Қосимовнинг жарима зарбаси орқали берган зарбасидан кейин Козлов тўпни эгаллаб олди.
1. ГОЛ! Ҳужумчи Азиз Холмуродов ўнг оёқдаги зарбаси орқали пастки бурчакни нишонга олди — 0:1!
1. Ўйин бошланди!



