"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин

Alisher Ostonov
14 дек 2025, 11:34
"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо бугун, 14 декабрь куни истеъфога чиқарилиши мумкин.

Мураббийнинг тақдири "Алавес" билан ўйин натижасига боғлиқ.

Манбага кўра, "Реал" босслари Алонсога нисбатан қатъий позицияда. Агар "қаймоқранглилар" "Алавес"ни мағлуб этмаса, Хаби истеъфога чиқарилади. Унинг ўрнини эса дарҳол "Реал" ёшларини бошқараётган Альваро Арбелоа эгаллайди.

Аввалроқ, "Реал" Юрген Клопп номзодига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Cadena SER