"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин
14 дек 2025 12:22
Янгиликлар
"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин
Мадриднинг "Реал" клуби 2026 йилда "Манчестер Юнайтед" қанот ҳимоячиси Диогу Далотни сотиб олмоқчи.
Манбага кўра, "қизил иблислар" 26 ёшли футболчини сотиш вариантини кўриб чиқмоқда. "Реал" ҳар икки қанотда ўйнай оладиган португалияликнинг универсаллигини таъкидламоқда. Таъкидланишича, "қаймоқранглилар"га Далот учун курашда "Бавария" ва Мадриднинг "Атлетико" клублари рақобатчи бўлиши мумкин.
Жорий мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Далотнинг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 28 млн еврони ташкил этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар