Азиз Турғунбоев Қатарга қарши ўйнай оладими? Терма жамоа шифокори жавоб берди
31 янв 2024 17:44
Янгиликлар
Азиз Турғунбоев Қатарга қарши ўйнай оладими? Терма жамоа шифокори жавоб берди
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоев кеча Таиланд билан ўйинда жароҳат олиб майдонни тарк этганди.
"Кеча Турғунбоев оёғи билан майдонга бироз ноқулай тушгани учун алмаштирилди. Диёр Холматовда ҳам кичик муаммо кузатилди. Ўйиндан кейин меҳмонхонага бориб муолажа қилганимиздан кейин барчаси жойига тушди. Насиб қилса Турғунбоев ҳам, Холматов ҳам чорак финалда ўйнай олишади", - деди Ўзбекистон терма жамоаси шифокори Алишер Арипов championat.asia сайтига.
Эслатиб ўтамиз, Турғунбоев Таиланд билан ўйиннинг 37-дақиқасида гол урди. 82-дақиқада унинг ўрнига Зафармурод Абдираҳматов майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар