UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  214 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  6 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  2 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  13 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  22 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Азиз Ҳайдаров: "Дастлабки ўйиндаги ғалаба муҳим" Янгиликлар

Азиз Ҳайдаров: "Дастлабки ўйиндаги ғалаба муҳим"

Ўзбекистон терма жамоаси марказий ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаровнинг Эрон ва КХДРга қарши ўйинлар олдидан фикрлари билан қизиқдик.

"Авваламбор барча мухлисларга салом! Икки кундан буён ЖЧ-2018нинг иккинчи саралаш босқичига тайёргарликни бошлаб юбордик. Машғулотларни яхши олиб бормоқдамиз. Терма жамоа йиғинига баъзи футболчилар чемпионатни якунлаб келишган. Айримлар учун эса чемпионат ўртаси кечмоқда. Шу боисдан ўйинчилар ҳар хил ҳолатда терма жамоа лагерига келиб қўшилишган. Мураббийларимиз энди футболчиларни ҳолатини бир хил кўринишга келтиришга ҳаракат қилишмоқда. Мақсад барчани жамлаб, битта умумий кучли жамоани тузиш. Эртага (суҳбат 9 июнь куни бўлиб ўтган) Эронга қарши ўртоқлик ўйини олдидан машғулот бўлиб ўтади ва шунда мураббийларимиз бу учрашувга тегишли кўрсатмаларни беришади. Видео тафсилотларни кўриб чиқилганидан сўнг Эронга қарши беллашувга мураббийларимиз қайси тактикада ўйнашимизни маълум қилишади. Эрон билан бўладиган ўртоқлик учрашуви орқали КХДРга қарши ўйинга тайёргарлик кўриб оламиз. Биринчи ўйинни ғалаба билан бошлаш жуда муҳим. Биз янги марра сари илк қадамни тўғри қўя билишимиз керак. Дастлабки баҳсда ғалаба қозонсак қолгани бироз енгиллашади. Яхши ниятлар билан ЖЧ саралаш босқичини бошлаймиз. Худо хоҳласа натижаларимиз яхши бўлади деб ўйлайман", - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Азиз Ҳайдаров.

"Аш Шабаб"даги келгуси фаолияти хусусида:

- Кейинги мавсумда ҳам "Аш Шабаб"да қоламан. Клуб билан 2017 йилнинг сўнггига қадар тузилган шартномам амалда мавжуд. Шартномам охиригача ушбу жамоада қолсам керак менимча.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика