UZ

Сўнгги янгиликлар

22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  3 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  7 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  8 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  22 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1

Азиз Ғаниев: "Ажойиб ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз" Янгиликлар

Азиз Ғаниев: "Ажойиб ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААда йиғинни давом эттирмоқда.

Миллий жамоамизнинг кечаги машғулоти аввалида ярим ҳимоячи Азиз Ғаниев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бошида дастлаб кўникиш қийин бўлди. Кейинчалик секин аста жамоага мослашиб мураббийнинг ишончини қозонишга ҳаракат қилдим. Асосий таркибда ҳаракат қилмоқдаман, ҳаммаси яхши. Чемпионат баҳслари ҳам бошланди.  Ўйиндан олдин машғулотларда жарима зарбаларини амалга ошириш учун  2-3 та футболчилар уриниб кўради. Менда бу ўхшаётганлиги учун мураббий жарималарни тепишимни айтди. 

Ироқ терма жамоаси ҳам яхши жамоа. Уларнинг ўйинларини кўриб кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиқдик. Ажойиб ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз. 

Бош мураббий қайси жойга қўйса ўша ерда тўп тепишга ҳаракат қиламан. Ўзим учун эса марказда ҳаракат қилиш қулай",- дейди Азиз Ғаниев ЎФА матбуот хизматига.

Эслатиб ўтамиз, Ироқ - Ўзбекистон учрашуви 17 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика