Азар қачон сафга қайтиши мумкинлиги маълум бўлди

16 авг 2019, 20:05
"Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар чап сонидан олган жароҳати туфайли 3-4 ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин.

Бу ҳақда Marca нашри маълум қилди. Шундай қилиб, белгиялик ЛаЛиганинг 1-турида "Сельта"га қарши ўйиндан ташқари 2 ва 3-турларни ҳам ўтказиб юборади.

Азар ушбу ёзги трансфер ойнасида Лондоннинг "Челси" клубидан "Реал"га кўчиб ўтганди. Унга мадридликлар 7-рақамни ишониб топширишди.  

Ўхшаш янгиликлар


Манба: marca.com