Аёллар футболи. Ўзбекистон Жанубий Кореяга йирик ҳисобда ютқазди ва Осиё чемпионатига чиқа олмади

Narzulla Saydullayev
23 сен 2021, 18:09
2022 йилги Осиё чемпионати учун саралаш баҳслари давом этмоқда.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида Жанубий Кореяга 0:4 ҳисобида ютқазди. Шундай қилиб корейслар Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди, қизларимиз эса қитъа чемпионатидан четда қолишди.

Маълумот учун, бундан олдин Ўзбекистон ҳам, Жанубий Корея ҳам Мўғулистонни бир хил 12:0 ҳисобида мағлуб этганди. 



 


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia