

Маълумотларга кўра, "Атлетико"га қарши Чемпионлар лигаси жавоб учрашувидан сўнг испаниялик мутахассис кийиниш хонасига кириб, шифокорларга юзланди: "Атлетико"даги Годинни тез даволашди. Нега бизда бундай бўлмайди?"
Немис грандидаги шифокорларнинг бири жим ўтиришни истамай Гвардиолага жавоб берди: "Бу ҳақда гапиришга ҳаққинг йўқ. Роббен ва Бадштубердан ташқари ҳамма соғ эди".
Шундан сўнг вазият янада оғирлашди ва фақат Франк Риберининг аралашуви туфайли воқеани даҳанаки жангсиз якунланишига сабаб бўлди.



