UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  0 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  2 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  3 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  6 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4 07:26CAFA. Бугун Туркманистонга қарши майдонга тушамиз  20 02:00Санчо "Астон Вилла"га ўтди  2 01:39Расман: Александр Исак - "Ливерпуль" футболчиси! Трансфер рекорди янгиланди  12

Асрор Алиқулов: "Жамоага юқори вазифа қўйиш учун кучли футболчилар керак" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Жамоага юқори вазифа қўйиш учун кучли футболчилар керак"

Суперлига йўлланмаси учун плей-офф босқичидан ўрин олган "Қўқон-1912" — "Машъал" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Чемпионат сўнгидаги ўйинда 120 дақиқа ҳаракат қилиш жисмоний кучдан ташқари характер талаб этарди. Жамоамиз характер кўрсата олди, бироқ пеналтилар сериясида қўқонликлар руҳий устунликка эга бўлишди. "Қўқон-1912"га кейинги ўйинда омад тилайман. 

- Келгуси йил учун режаларингиз қандай?

- Жамоага юқори вазифа қўйиш учун кучли футболчилар талаб этилади. Келаси йил яхши селекция амалга ошириб, ўз олдига юқори мақсад қўйган ва курашувчан жамоа шакллантиришни мақсад қилганмиз. 

- Биринчи бўлим бошида жамоа дарвозабони жароҳат олди. Бу ўйинга таъсир ўтказдими?

- Ўйиндан келиб чиққан ҳолда айтадиган бўлса, жиддий таъсир бўлди, деб ўйламайман. Сабаби рақиб дарвозамиз қаршисида голли вазиятлар содир эта олгани йўқ. Уларнинг ҳужумларига тайёргарлик кўргандик. Захирадан майдонга туширилган дарвозабон ўйинга тез киришиб кетди.

- Жамоада жисмоий тайёргарлик қай даражада?

- Жисмоний деганда турли тушунчаларни назарда тутиш мумкин. Бунда ҳаракат ёки атлетизм бўлиши мумкин. Атлетизм жиҳатдан рақиб, жамоавий тарафлама биз устунроқ эдик. Бироқ уларда захира кучи мавжуд эди, бизнинг захирамиз эса панд берди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика