“Арсенал” Зинченко билан неча йиллик шартнома имзолаши маълум

Eldor Akmurzayev
16 июл 2022, 08:40
“Манчестер Сити”нинг яна бир футболчиси “Арсенал”га ўтади.

Инсайдер Никола Скиранинг хабар беришича, “шаҳарликлар” ярим ҳимоячиси Александр Зинченко “тўпчилар” билан 2027 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолайди.

Томонлар трансфер суммасини ҳал қилиши қолган. “Сити” украиналик учун 35 млн фунт (41 млн евро атрофида) сўрамоқда. Габриэл Жезуснинг “Арсенал”га йўл олиши навбатдаги келишув амалга ошишига замин яратмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли Зинченконинг манчестерликлар билан шартномаси 2025 йил ўз ниҳоясига етади. У якунланган мавсум клуб либосида 28 баҳсда қатнашиб, 5 та самарали узатмани ўз ҳисобига ёздирди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: NicoSchira