"Арсенал" ва АПЛнинг бошқа клублари Мудрик трансферига "Челси" аралашганидан норози

Aslanov Jasurbek
14 янв 2023, 23:48
"Арсенал" ва АПЛнинг баъзи клублари "Челси"нинг ўзини тутишидан норози.
"Кўклар" бугун "Шахтёр"га Михаил Мудрик борасида "Арсенал"дан яхшироқ таклиф юбориб, украиналикларни 100 млн. евролик трансферга кўндиришган эди.

22 ёшли футболчи аввалига "Арсенал"ни танлаётган эди, бироқ "Челси"га ўтишга рози бўлди.

Маълумотларга кўра, "Челси" футболчига "Арсенал" таклиф қилгандан икки баравар кўп маош таклиф қилишга тайёр бўлган.

"Арсенал" "Шахтёр" талабларига жавоб бермади, шу сабабли улар "Челси" билан беллашишмади.

"Челси"нинг "ҳамма ишларга тиқилиши" "Арсенал" ва бошқа клубларга ёқмаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Independent