"Арсенал" спорт директори: "Артетага кўпроқ вақт бериш керак"
04 сен 2021 22:47
Янгиликлар
"Арсенал" спорт директори: "Артетага кўпроқ вақт бериш керак"
"Арсенал" клуби раҳбарияти Артетани қўллаб-қувватламоқда.
Лондоннинг "Арсенал" клуби спорт директори Эду жамоанинг ушбу мавсумдаги омадсизликлари ҳақида гапирди.
"Мухлислар "Арсенал"ни ҳали тўлиқ таркибда кўришга улгуришмади. Биз фанатларимиз биз қилаётган ишларни нафақат ҳаридлар орқали, балки кенгроқ кўламда ҳам сезишларини истардик. Ушбу ёзда биз 23 ёшгача бўлган 6 та ўйинчи билан шартнома имзоладик. Мухлислардан бироз сабрлироқ бўлишларини илтимос қилардим. Артета кучли таркиб шакллантириши учун унга кўпроқ вақт берилиши керак", -дейди Эду.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" бу мавсумда АПЛдаги дастлабки учта учрашувнинг барчасида мағлубиятга учради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар