“Арсенал” Португалия терма жамоаси дарвозабонига харидор

Aslanov Jasurbek
27 мар 2017, 22:45
Португалия терма жамоаси ҳамда Лиссабоннинг “Спортинг” клуби дарвозабони Руй Патрисиу “Арсенал” қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

RMC хабарига кўра, лондонликлар 29 ёшли посбон учун 15 млн. евро беришга тайёрлар. “Арсенал” раҳбарияти лиссабонликларга расмий таклиф билан ҳам мурожаат қилди. Лекин ҳозирча бунга жавоб олгани йўқ.

Маълумот учун, Патрисиунинг “Спортинг” билан шартномаси 2022-йилнинг ёзида якунланади. Жорий мавсумда Руй Португалия чемпионатида 31та учрашувда майдонга тушиб, 33та гол ўтказиб юборди. 


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф