

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, "Арсенал" Кантенинг келаси йили шартномаси якунланишидан фойдаланиб қолмоқчи бўлган. Бироқ "Челси" футболчисини таркибда олиб қолишни, унга яқин вақтлар ичида шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Якунланган мавсумда 31 ёшли Канте барча турнирларда 42 ўйинда қатнашиб, 2 гол ва 5 ассист қайд этди. У 2016 йилдан буён жамоа таркибида ҳаракат қилмоқда.



