

"Канонирлар" бу сафар "Атлетико" 126 млн евро тўлаган форвард Жоау Феликсга қизиқишмоқда.
"Арсенал" португалиялик ва бош мураббий Диего Симеоне ўртасидаги келишмовчиликдан фойдаланмоқчи. Феликс Мадриддан ўйин амалиётига эга бўлмаётган сабаб кетмоқчилиги айтилган эди.
Футболчи жорий мавсум "Атлетико" таркибида 24та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 5та ассист қайд этди. Унинг нархи ҳозирда 60 миллион еврога баҳоланмоқда.



