UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Ди Стефано, Пушкаш каби футболчиларни чақирмаган чемпион ҳамда кумуш медаллар учун ишдан ҳайдалган мураббий — иккинчи Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 00:11Ғалаба "Вилла"ни ЧЛга олиб чиқади. "Астон Вилла" - "Ливерпуль"  0 00:00"Барселона" - "Реал Сосьедад". Кимлар асосий таркибда?  8 23:53Легионерлар. Абдуллаев ва Амонов жамоаси мағлуб бўлди, Ғаниев захирада қолди, Турсунов учрашувда тўлиқ иштирок этди  0 23:31Эрон. Чемпионлик учун курашаётган Машарипов жамоаси ғалабага эришди  0 22:53Мбаппе ва Ал Ҳелайфи ўртасида жанжал содир бўлган экан  10 22:38Февзи Давлетов: "Гол урганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олдик. Шу хатомиз туфайли бугун ғалабани қўлдан чиқардик"  2 22:29Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор" 8-1 тактик схемасида ўйнади"  34 22:22Вадим Абрамов: "4 ойдан бери ойлик олмаяпмиз. Қандай қилиб натижа талаб қилиш мумкин"  14 22:21Илёс Зейтуллаев "Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг"  7 22:18ПСЖ "Наполи", "Милан" ва "Манчестер Сити" юлдузларига қизиқиш билдирмоқда  1 21:23Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 1:1. Highlights  0 21:15Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0. Highlights  14 21:07"Динамо" 90+10-дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Сурхон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  15 21:01Суперлига. "Насаф" Қаршида бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор"ни ютолмади  119

"Арда Туран билан суҳбат, Райан Бабел, "Бунёдкор" ва қайси рақамни танлагани" — Жаҳонгир Ўрозовнинг "Эюпспор"га ўтганидан кейинги илк интервьюси Янгиликлар

"Арда Туран билан суҳбат, Райан Бабел, "Бунёдкор" ва қайси рақамни танлагани" — Жаҳонгир Ўрозовнинг "Эюпспор"га ўтганидан кейинги илк интервьюси

Хорижда легионерларимизнинг сони ошаётгани ва уларнинг яхши савиядаги жамоаларга бориб қўшилаётгани қувонарли ҳолат.

"Бунёдкор"нинг 20 ёшли ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов Туркия Биринчи лигаси вакили, Арда Туран мураббийлик қилаётган "Эюпспор" клуби билан шартнома имзолади. Футболчи сайтимизга янги жамоасига ўтганидан кейин илк бор интервью берди. 

-  "Бунёдкор" билан хайрлашиш қандай бўлди? Жамоани қандай таассуротлар билан тарк этдингиз? 

- "Бунёдкор" — аҳил жамоа. Бу клубда ўтказган ҳар бир куним ёдда қоларли бўлди. Меҳнат қилаётган барчага раҳмат айтаман. Жамоага ҳар бир учрашувда омад тилайман. "Бунёдкор" ҳар доим қалбимда қолади. Жамоани унутмайман. 

- Ёзда сизга хориждан таклифлар кўпайди. Бунда Осиё чемпионати ва Жаҳон чемпионатининг ҳам эффекти бўлдими?

- Тўғри, ёзда кўплаб жамоалардан таклифлар бўлди. Лекин менга Туркия клубидан тушган чорлов маъқул келди. Сабаби жамоа олдига юқори лигага чиқиш вазифаси қўйилган. Жамоада кўплаб жаҳон юлдузлари тўп тепади. Жамоани эртаси борлиги "Эюпспор"ни танлашимга туртки бўлди. Осиё ва Жаҳон чемпионати бу борада хориж чемпионатига чипта вазифасини ўтади. 

- Туркия Европа сари ташланган илк қадамми? Умуман "Эюпспор" ҳақидаги илк фикрларингизни айтиб берсангиз. 

- Албатта. Мақсадим — Европада тўп тепиш. Клубда барча шароитлар яратилган, бу мени қониқтирди. Ҳаммаси профессионал тарзда ташкил этилган. Арда Туран тезда жамоага мослашиб, ҳимояда ёрдам беришимни айтмоқда. 

- "Атлетико" ва "Барселона" собиқ футболчиси билан илк суҳбатда нималар муҳокама қилинди? 

- Суҳбатимиз узоқ кечмади. Профессионал мураббий эканлиги сезилиб турибди. Жамоага қўшилганимдан хурсандлигини яширмади. 

- Қайси рақамни танладингиз? 

- 44-рақамни танладим. 

- Бунда қандайдир рамзий маъно яширинганми? 

- Рақам танлаб ўйнайдиган футболчи эмасман. Бунинг ҳеч қандай маъноси йўқ. 

- Жамоада таниқли нидерландиялик футболчи Райан Бабел ўйнайди. У жамоада қайси сифатлари билан ажралиб туради? 

- Бабел ўз ишининг устаси. Инсон сифатида ёшларга ўрнак бўлиши мумкин. Хулқ-атвори яхши эканлигини пайқаш қийин эмас. 

- Қайси ҳимоячиларга ҳавас қиласиз? 

- Ўзбекистонда Анзур Исмоиловнинг ўйинлари маъқул келади. Европада — Жоржио Кьеллини. 

- "Бунёдкор"нинг муваффақият қозонишига нима етишмаяпти? Клуб ўртамиёналар сафига қўшилиб қолгани нима сабабдан деб ўйлайсиз? 

- Ҳар бир клубда ўсиш ва пасайиш бўлади. Бу футболнинг ёзилмаган қонуни. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика