

"У жамоани қабул қилиб олганида, кўп нарсани ўрганишимга тўғри келди, чунки янги мураббий янги ғоялар билан, сўнгги бир неча йил ичида бу ерда қилинмаган ишлар билан келганида, ҳар доим қийин бўлади. У "Барселона"нинг ўйин фалсафасини қайтаришга ҳаракат қилмоқда ва менимча, ҳозир бу иш ўз самарасини бермоқда. Хавининг келиши билан ўсишда давом этдим ва бугун ўзимни жуда қулай ҳис қиляпман", – деди Араухо.



