UZ

Сўнгги янгиликлар

16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  8 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1

АПЛнинг бой мураббийлари Янгиликлар

АПЛнинг бой мураббийлари

Англия Премьер-Лигасида энг кўп маош оладиган мураббийларнинг 11 нафари...


11. Алан Пардью («Кристал Пэлас») – маълумотларга қараганда йилига 1.5 миллион фунт олади. У ўтган қишда "Ньюкасл" сафидан ушбу жамоа сафига келиб қўшилганди.



10. Тим Шервуд («Астон Вилла») – £2m. "Астон Вилла"нинг муваффақиятсиз ўйинлари сўнгги пайтда мураббийнинг маоши ҳақида эмас, у билан бекор қилинадиган шартноманинг компенсация пуллари ҳақида гапирилишига сабаб бўлмоқда.



9. Маурисио Почеттино («Тоттенхэм») – £2m. Аргентиналик мураббий ўзига тўланаётган пулларни оқламоқда десак ҳам бўлади.




8. Сэм Эллардайс («Сандерленд») – £2.5m атрофида. Шунингдек, "Сандерленд" ҳўжайинлари клубни АПЛда олиб қолганлиги учун мураббийга яна қўшимча 2 миллион фунт ҳам ваъда қилганлар.




7. Роберто Мартинес («Эвертон») – £3m. Испаниялик мураббий 2014 йилнинг ёзидаги тузилган шартномага биноан айнан шунча миқдорда йиллик даромад қилади.




6. Славен Билич («Вест Хэм») – £3m. Янги стадионга кўчиб ўтаётган ва ТВ билан янги йирик шартномага эришишга яқин турган жамоага 3 миллион фунт нима бўлибди? :)




5. Мануэль Пеллегрини («Манчестер Сити») – £4m. Чилилик мураббийни сал юқорироқда бўлишини кутганмидингиз? Бироқ, унга йилига 4 миллион фунт кифоя экан.




4. Юрген Клопп («Ливерпуль») – £7m. Мураббий ўзига билдирилган ишончни оқлай олармикин?




3. Луи ван Гал («Манчестер Юнайтед») – £7.3m. МЮ Фергюсон давридаги муваффақиятли жамоани қайтариш учун нафақат футболчилардан, балки мураббийдан ҳам пул аямаяпти.




2. Арсен Венгер («Арсенал») – £8.3m. Сўнгги вақтларда ПСЖ томонидан жиддий қизиқиш билдирилаётган мураббийни сақлаб қолиш учун "канонирлар" яхшигина суммани баҳридан ўтишга тайёрлар.



1. Жозе Моуриньо («Челси») – £8.5m. Дунёнинг энг кучли мураббийларидан бири ҳисобланадиган Жозе ушбу мавсумда ўзига тўланаётган пулларни оқлай олмаяпти.


sports.ru сайти маълумотлари асосида тайёрланди

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика