

АПЛнинг бир йўла 6 та клуби “Реал” ҳужумчиси Лука Йовичга даъвогарлик қилаётгани айтилмоқда. Аввалроқ Луканинг хизматларига “Ньюкасл”, “Вест Хэм”, “Арсенал” қизиқаётгани айтилганди. Энди эса улар сафига “Челси”, “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Эвертон”нинг қўшилгани таъкидланмоқда.
Маълумот учун, Йович Ла Лиганинг 2019/20 йилги мавсумида 15 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди.


