UZ

Сўнгги янгиликлар

20:02"Рома" — "Фиорентина". Таркиблар маълум  0 20:02АПЛ. МЮ "Брентфорд"га мағлуб бўлди, "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" ўз ўйинларида дуранг қайд этишди  3 19:55“Сўғдиёна“ Фарғонада иккита гол урган баҳсда “Нефтчи“ 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди  22 19:33Суперлига. "Шўртан" – "Динамо". Таркиблар маълум  2 19:32"Фрайбург" — "Байер" ўйини учун таркиблар маълум, леверкузенликлар очко йўқотса, "Бавария" муддатидан олдин чемпионликка эришади  0 19:31"Челси" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 19:00Суперлига. "Қизилқум" - "Навбаҳор" 1:2 (матнли трансляция)  10 18:58Ла Лига. "Реал" Мбаппенинг дубли эвазига ғалаба қозонди, "Сельта" камбэкка яқин келганди  55 18:13"Қорабоғ" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  3 17:58"Интер" ва "Барса" ўртасидаги EЧЛ жавоб ўйинини ким бошқариши маълум  6 17:31"Ахмат" — ЦСКА. Таркиблар маълум  4 16:21Клопп "Реал"га рад жавобини берганидан афсусда  19 15:27Breaking! Александр Хомяков "Андижон"дан кетди  57 15:23Арда Турон "Шахтёр" бош мураббийи бўлишга яқин  5 14:56ОКМКнинг ўз театрида чемпион бўлишини истардим  8

АПЛ. “Эвертон” сафарда “Кристал Пэлас”ни енгиб, жадвалда пешқадамга айланди Янгиликлар

АПЛ. “Эвертон” сафарда “Кристал Пэлас”ни енгиб, жадвалда пешқадамга айланди

Англия чемпионати 3-туридан ўрин олган "Кристал Пэлас" – "Эвертон" ўйини якунланди.

Доминик Кальверт-Льюин 10-дақиқадаёқ ҳисобни очган бўлса, 1-тайм ўрталарида Шейх Куяте орадаги фарқни тиклади. 40-дақиқада эса Ришарлисон рақиб дарвозаси томон белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, учрашувдаги якуний ҳисобни белгилади – 2:1.

Мазкур муваффақиятдан кейин Карло Анчелотти шогирдлари мусобақа жадвалида 9 очко билан пешқадамга айланиб олди. “Кристал Пэлас” эса 6 очко билан 5-ўринда турибди.

Кристал Пэлас – Эвертон 1:2 (1:2, 0:0)

«Селхерст Парк»

Голлар: 0:1 – 10 Кэлверт-Льюин, 1:1 – 26 Куяте, 1:2 – 40, пенальти Ришарлисон.

Кристал Пэлас – Гуаита, Сако, Митчелл, Уорд, Куяте, Таунсенд, Эзе (Батшуайи, 75), Маккарти, Макартур (Ридевалд, 88), Заа, Айю (Бентеке, 82).

Эвертон – Пикфорд, Коулмэн, Динь, Кин, Мина, Аллан, Дукуре, Андре Гомеш (Сигурдссон, 76), Хамес (Ивоби, 86), Кэлверт-Льюин, Ришарлисон (Дэвис, 90).

Огоҳлантиришлар: Заа (23), Макартур (45), Уорд (58), Ришарлисон (60).

TAS-IX

 


Агар сизда TAS-IX ҳудудидаги видео кўрсатмаса уни телеграмдаги каналимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.


ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика