Антонио Ди Натале: “Янги мавсумда камида 20та гол урмоқчиман”
26 июл 2013 11:52
Янгиликлар
Антонио Ди Натале: “Янги мавсумда камида 20та гол урмоқчиман”
“Удинезе” клуби ҳужумчиси Антонио Ди Натале, келаси мавсумда мухлисларга кўплаб голлар туҳфа этишни режалаштираётганлигини айтиб ўтди.
- Менинг сирим жуда оддий: менга гол уриш ёқади ва мен буни ҳар бир майдонга тушган пайтимда амалга оширишга уринаман. Ушбу мавсумда самарадорлигимни туширмаслик мақсадида, 20 тадан кам гол урмасликни режалаштирганман. Ўтган 4 мавсум давомида мен буни уддалай олдим ва ўйлайманки ушбу мавсумда ҳам шундай булади. Мен ўзимни жуда яхши ҳис этаяпман, жисмоний жиҳатдан ҳам тайёргарлигим аъло даражада. Йиғинларни яхши ўтганлидан жуда мамнунман. Жамодошларим билан яхши келишаман ва биз “Удинезе” билан еврокубокларда ўрин эгаллашни орзу қиламиз, - Ди Наталенинг сўзларини келтиради Sky Italia.
Фикрлар